“Бухоро” бош мураббий Хомяков билан шартномани узайтирди
- 22-январ, 14:26
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
“Бухоро” Суперлиганинг янги мавсумига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Клуб бош мураббий Александр Хомяков билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Хомяков “Бухоро”ни 2027 йил 30 декабрига қадар бошқаради. Айни пайтда унинг шогирдлари Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.
Маълумот учун, “Бухоро” ўтган мавсум 27 очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ