
"Бунёдкор" "Ростов"дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди
- 21-январ 2023, 20:22
- 0
- Футбол
БАА пойтахти Абу Даби шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Бунёдкор" навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда "қалдирғочлар"га "Ростов" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда россияликлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда голларга Николай Комличенко, Данил Уткин, Егор Голенков, Дмитрий Полоз муаллифлик қилди. Вакилларимиз майдонни голсиз тарк этди.
Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз Москванинг "Локомотив" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ