
Бунақаси "Манчестер Юнайтед" тарихида сўнгги марта 1930 йилда бўлган эди
- 2-ноябр 2023, 10:53
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" замонавий антирекордларни янгилашда давом этмоқда.
Эрик тен Хаг шогирдлари Лига кубоги 1/8 финалида ўз майдонида “Ньюкасль”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3). "Қизил иблислар" учун бу мавсум бошлангандан бери ўнта уй учрашувидаги бешинчи мағлубият бўлди ва ушбу ҳолат 1930/31 йилги мавсумдан бери энг ёмон натижа.
Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд" мухлисларини ранжитиб, "Манчестер Сити" (0:3), "Галатасарай" (2:3), "Кристал Пэлас" (0:1) ва "Брайтон"га (1:3) мағлуб бўлганди.
Манкунианликларни олдинда кетма-кет "Фулхэм" ва "Копенгаген"га қарши иккита сафар ўйини бор. Жамоа навбатдаги уй учрашувини 11 ноябрь куни "Лутон"га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ