Бунақаси бўлмаган: АПЛда аёл мураббий иш бошлади!
- 3-июн 2023, 22:31
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасида аввал кузатилмаган воқеа юз берди. Юқори дивизион вакили “Брентфорд” клубнинг ёшлар жамоасига аёл мураббий – Лидия Бедфорд бошчилик қилишини билдирди.
Бу мутахассис аввал аёллар суперлигасида “Арсенал” бош мураббийи ёрдамичис ва “Лестер” бош мураббийи сифатида ишлаган.
Британия оммавий ахборо воситалари Англия Премьер-лигаси клубига аёл мураббий ишга олинган ҳолат илгари кузатилмаганини ёзмоқда.
Энди Лидия Бедфорд “Брантфорд”нинг асосий таркибига муносиб футболчиларни тарбиялаб бериш билан шуғулланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ