Бугун уч нафар дзюдочимиз медаллар учун курашади
- 9-май, 17:18
- Javohir Malikov
- 0
- Дзюдо
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли мусобақанинг иккинчи куни ўрта вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади.
Эркаклар ўртасида -73, -81 кг, аёлларда эса -63, -70 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:
-63 кг: Севинч Исоқова - Ганҳайҳ Болт (Мўғулистон)
-73 кг: Низомиддин Тошпўлатов - Аарон Сзабо (Венгрия)
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев - Ангсарбек Гайнуллин (Қозоғистон)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ