Бугун Шомуродов ўйнайди
- 10-март 2023, 14:35
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бугун Италия А Сериясининг 26-турида "Специя" клуби ўз уйида "Интер"ни қабул қилади.
"Специя"нинг бош мураббийи Леонардо Семпличи легионеримиз Элдор Шомуродовни жамоанинг қайдномасига киритди.
Элдор мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. Ҳозиргача у специяликлар таркибида 5 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади.
Айни пайтда "Специя" Италия чемпионатида 21 очко билан турнир жадвалида 17-поғонани банд этиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ