Бугун Ўзбекистон U20 терма жамоаси Қатар билан ўйнайди
- 22-январ 2025, 10:28
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон U20 терма жамоаси Қатарда машғулот олиб бормоқда.
Фарҳод Нишонов шогирдлари бугун мезбон Қатар билан назорат беллашувида майдонга чиқади. Ўйин 20:00да Доҳадаги "Grand Hamad" стадионида старт олади.
Маълумот учун, вакилларимиз бундан аввалги учрашувни Сурияга қарши ўтказганди ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ