Бугун ўсмир қизларимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
- 11-май, 08:17
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Бугун Осиё чемпионати доирасида ўсмир қизлар (U 17) ўз ярим финал баҳсларини ўтказишади. Ушбу босқичга 12 нафар вакиламиз етиб келишган.
Жуфтликлар билан танишинг:
-46 кг: Рухшонабону Аҳадова - Милана Иншина (Қозоғистон)
-48 кг: Фарангиз Усвалиева - Ариса Ёшинага (Япония)
-50 кг: Парвина Шакарова - Аминхаир Зоригтсаихан (Мўғулистон)
-52 кг: Маржона Худайбердиева - Тҳи Ҳонг Дием (Вьетнам)
-54 кг: Қумринисо Муҳаммадова - Лахми Ламани (Ҳиндистон)
-60 кг: Саломатхон Сардорова - Хинйи Суи (Хитой)
-63 кг: Меҳримах Қиличева - Хинюелин Тиан (Хитой)
-66 кг: Диёра Бўрибоева - Ди Қиао (Хитой)
-70 кг: Карина Илмуратова - Аилин Хожамбердиева (Қозоғистон)
-75 кг: Лобар Шайманова - Диана Надирбек (Қозоғистон)
-80 кг: Ферузабону Камолова - Ваншика (Ҳиндистон)
+80 кг: Соҳибахон Худойбердиева - Хан Ҳуен Труонг (Вьетнам)
Учрашувлар Олимпия шаҳарчасининг Яккакурашлар залида 14:00 да старт олади.
“Sport TV” телеканали орқали жонли томоша қилишингиз мумкин! Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.