Бугун 7 нафар боксчи қизларимиз рингга кўтарилади
- 9-июл, 15:38
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Жакарта шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун мусобақа доирасида 7 нафар U19 терма жамоамизнинг қизлари рингга кўтарилади.
Жуфтликлар билан танишинг:
-48 кг: Мафтуна Мусурмонова - Юра Танака (Япония)
-51 кг: Назокат Мардонова - Ши-Чун Чоу (Хитой Тайпейи)
-54 кг: Сабрина Чакоманова - Сонг Ҳан (Жанубий Корея)
-57 кг: Робия Равшанова - Прачи (Ҳиндистон)
-60 кг: Севара Маматова - Жие Ҳонг (Жанубий Корея)
-65 кг: Рушанабону Исоева - Ваншика (Ҳиндистон)
-70 кг: Мафтуна Янгиева - Лакшу (Ҳиндистон)
Баҳслар Тошкент вақти билан 10:00 дан бошлаб старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ