
Буффон ва Бонуччи учун бугун тарихий кун
- 4-июл 2020, 21:55
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи бугун “Торино”га қарши бўлиб ўтаётган ўйинни асосий таркибда бошлади. Эътиборлиси, бу 33 ёшли футболчи учун “кекса синьора” сафидаги юбилей 400-ўйин бўлди. У сўнгги 10 йил ичида туринликлар сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.
Бундан ташқари, Турин дербисида асосий таркибда майдонга тушган “Юве” дарвозабони Жанлуижи Буффон А Серияда 648-ўйинини ўтказмоқда. 42 ёшли посбон бу борада Паоло Мальдинини ҳам ортда қолдирди ва мутлақ рекордчига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ