Бруну Фернандеш МЮ тарихида энг кўп ассист қилган 5-футболчига айланди
- 20-октябр 2025, 14:16
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш клуб тарихида Премьер-лига доирасидаги энг кўп голли узатмалар сони бўйича бешинчи ўринга кўтарилди.
Якшанба куни у "Ливерпуль"га қарши баҳсда (2:1) ғалаба голига пас берди ва ўз ҳисобидаги ассистлар сонини 52 тага етказди. Бу натижа билан у Эрик Кантонадан (51) ошиб кетди.
"Қизил иблислар" тарихидаги мутлақ рекорд Райан Гиггзга тегишли — 162 ассист. Шунингдек, рейтингда Уэйн Руни (93), Дэвид Бекхэм (80) ва Пол Скоулз (55) ҳам бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ