Бруну Фернандеш кетадиган бўлди
- 18-октябр, 16:34
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш шу мавсум якунлангач, жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Indykaila нашри маълумотларига кўра, 32 ёшли португалиялик футболчи келаси ёзда манчестерликлар билан амалдаги шартномаси тугагач, эркин агент сифатида клубдан кетади. Манбага кўра, у «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзолаш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Фернандеш 2020 йил январидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Ла Лига жамоалари ва Саудия Арабистони клублари уни ўз сафига қўшиб олишга қизиқаяпти, деган хабарлар пайдо бўлган эди.
Жорий мавсумда Бруну Фернандеш Англия чемпионати доирасида «Манчестер Юнайтед» таркибида олти учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва бир бор ҳамкорларига голли пас йўллади.