“Брентфорд” ўз уйида уч очкони қўлга киритди
- 29-ноябр 2025, 21:56
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 13-туридан ўрин олган “Брентфорд” ва “Бёрнли” учрашуви якунланди.
Бу учрашувда “Брентфорд” футболчиси Тиаго 81-дақиқада пенатлидан гол киритиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг голига 85-дақиқада “Бёрли” футболчиси Флемминг 11 метрлик нуқтадан гол киритиб ҳисобни тенглаштирди. Беллашувнинг 86-дақиқасида Тиаго дублни расмийлаштирган бўлса, ўйиннинг жамоадоши умумий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Уаттара ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб жамоасини ғалабасини мустаҳкамлади.
“Арилар” бу ғалабадан сўнг 19 очко жамғарган холда турнир жадвалида 8 ўринга кўтарилиб олди.
Премьер-лига
vs
Brentford won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ