«Боруссия» Мёнхенгладбах Бундеслигада кетма-кет олтинчи мағлубиятини қабул қилди
- 18-октябр, 22:56
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Германия чемпионатининг 6-турида «Хоффенхайм» сафарда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Бамбазе Конте меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбонлар ҳужумда фаолроқ ҳаракат қила бошлади, аммо биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштира олмади.
Иккинчи бўлим бошланганидан кейин «Боруссия» ўйинни кучайтирди ва 49-дақиқада Ваэль Мохиа гол уриб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
Бироқ Александр Прасснинг голи «Хоффенхайм»га яна устунликни қайтарди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади.
Шу тариқа, Мёнхенгладбах жамоаси Бундеслигада кетма-кет олтинчи мағлубиятини қабул қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ