"Боруссия Дортмунд" камбэк қилиб, "Гамбург"ни мағлуб этди
- 22-март, 00:36
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Бундеслиганинг 27-турида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "Гамбург" устидан иродали ғалабага эришди — 3:2.
Дастлаб меҳмонлар устунлик қилди. Биринчи бўлимда Филип Отеле ҳамда Альбер Самби-Локонганинг голлари "Гамбург"га 2:0 ҳисобидаги устунликни тақдим этди.
Иккинчи бўлимда эса дортмундликлар ҳақиқий камбэк намойиш қилди. 73-дақиқадан бошлаб Рами Бенсебайни икки бор пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиннинг ҳал қилувчи голини эса Серу Гирасси урди ва "Боруссия"га муҳим ғалабани тақдим этди.
Бундеслига
vs
Borussia Dortmund won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ