Бокс. U19 терма жамоамиз ўз юришини бошлади

Бокс. U19 терма жамоамиз ўз юришини бошлади

  • 7-июл, 19:55
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бокс бўйича U19 ҳамда U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун U19 терма жамоамиздан йигитлар ўз иштирокини бошлади. 

-60 кг вазндаги биринчи баҳсда, ҳамюртимиз Муҳаммадризо Укимов япониялик Рио Матсумотодан 5:0 ҳисобида устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.

-65 кг вазнда яна бир вакилимиз Иброҳим Шокиржонов қозоғистонлик Акжурек Калабайга қарши рингга кўтарилди. Афсуски, боксчимиз жанг якунида ҳакамларнинг қарорларига кўра 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ