Бокс. Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик!
- 24-сентябр, 10:30
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни пайтда Нагоя-Аичи шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Қитъамизнинг энг нуфузли мусобақасида бокс бўйича биринчи бўлиб, -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган, жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Феруза Казакова рингга кўтарилди. У илк босқичда таиландлик Раксат Чутхаматга қарши баҳс юритди.
Ушбу жангда Казакова рақибасига хеч қандай имконият қолдирмади ва ҳар уч раундда 5:0 ҳисобида зафар қучган ҳолда кейинги босқичга йўл олди!
Маълумот учун, Раксат Чутхамат ушбу Осиё ўйинларининг фаворитларидан бири саналар эди. У икки карра жаҳон чемпионати бронза медали соҳибаси (2014, 2019), 2022 йилги Ханчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари вице-чемпиони бўлганди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.