Бокс. Олимпиада совриндори Фарзона Фозиловани ўйиндан чиқарди. Сабина Бобоқулова эса ғалабали юришини давом эттирмоқда
- 2-июл 2025, 14:48
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
30 июндан 7 июлга қадар Қозоғистоннинг Остана шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубогига мезбонлик қилади.
Бугунги биринчи баҳсда, вакиламиз Фарзона Фозилова -48 кг вазнда қозоғистонлик Олимпиада совриндори (Париж-2024, бронза) Назим Кизаибайга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.
Ҳамюртимиз Сабина Бобоқулова эса -51 кг вазнда италиялик Мартина Вассаллони катта устунлик билан енгиб (5:0), чорак финал босқичига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Навбаҳор Ҳамидова ва норвегиялик Ангелсен Маделеиене тўқнашуви кутмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ