Бизга Англия грандлари эмас, “Реал” маъқул!
- 23-март 2023, 17:02
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Сельта” ярим ҳимоячиси Габри Вейга ўз ўйини билан кўплаб жамоалар эътиборини қозонди. Испаниялик футболчи мавсум якунланганидан кейин жамоасини тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумотларга қараганда, истеъдодли ўйинчини Англия грандларидан бўлаётган чорлов қизиқтирмаяпти. Вейга фаолиятини “Реал”да давом эттиришни истамоқда.
Мадридликлар ҳам аввалроқ бу ўйинчи кузатув остида эканини маълум қилган эди.
“Реал” ёзда марказий чизиқни кучайтириш учун “Боруссия”дан Жуд Беллингем ва Габри Вейгани трансфер қилиш борасида бош қотиряпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ