Бивол чемпионлик жангига Жалолов ёрдамида тайёрланяпти
- 9-октябр, 06:13
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Бокс
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Самандар Жалолов россиялик машҳур жангчи Дмитрий Биволнинг навбатдаги титул жангига тайёргарлигида иштирок этмоқда, деб хабар берди Sports.kz.
Самандар Жалолов ўзининг Instagram саҳифасида Бивол билан Дубайда (БАА) ўтказилган қўшма машғулотдан лавҳа жойлаштирди. Видеода икки боксчи ринг ёнида ҳимоя анжомларида суратга тушгани акс этган.
«Бивол билан спаррингдан сўнг», — деб ёзган ўзбекистонлик боксчи ушбу пост остида.
Ёдга солиб ўтамиз, ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Дмитрий Бивол ўзининг бирлаштирилган камарларини (WBA, WBO, IBF ва The Ring) британиялик Каллум Смитка қарши жангда ҳимоя қилади. Жанг 12 декабрь куни Екатеринбург шаҳрида (Россия) ўтказилиши режалаштирилган.
Мажбурий даъвогар ҳисобланган Каллум Смит жамоаси жанг учун шартномани аллақачон имзолаган. Шу билан бирга, титул баҳсини Россия ҳудудида ўтказиш учун ташкилотчиларга халқаро бокс ташкилотларидан расмий рухсат олиш кутилмоқда.