Бир учрашувда икки позицияда ўйнаган Ҳусановга неча балл қўйилди?
- 15-октябр, 06:16
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Манчестер Сити» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2026/2027 йилги мавсум УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи туридаги ПСЖга қарши уй ўйини учун баҳосини олди.
Ҳусанов ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Беллашув «Манчестер Сити»нинг 2:4 ҳисобида мағлубияти билан якунланди. Статистик кўрсаткичларни баҳолайдиган Flashscore портали ўзбекистонлик футболчининг ўйинини 6,8 баллга баҳолади.
Мезбон жамоа таркибида энг паст баҳони дарвозабон Жанлуижи Доннарумма олди — 5,0 балл.
Рубен Диаш 6,2, Райан Шерки ва Матеуш Нунеш 6,4, Эллиот Андерсон 6,6, Марк Гехи эса 6,7 балл билан қайд этилди.
«Манчестер Сити» сафида дубль муаллифи бўлган Эрлинг Холанд энг юқори — 8,8 баллни қўлга киритди. Антуан Семеньо эса 7,2 балл олди. Холанд иккинчи бўлимда икки бор гол урди (53- ва 75-дақиқалар).
ПСЖ таркибида эса Дезире Дуэ (13-дақиқа), Усмон Дембеле (15-дақиқа), Витинья (32-дақиқа) ва Магнес Аклиуш (63-дақиқа) ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.
Икки турдан сўнг «Манчестер Сити» активида уч очко қолмоқда. Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинда инглиз клуби юртида Грециянинг АЕК жамоасини қабул қилади. Беллашув Тошкентв вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.
Ҳусановнинг ПСЖ билан ўйиндаги хатоларини тушунтиришди
Мағлубиятга жавобгар Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин шартини айтди
Легионеримиз жамоаси Чемпионлар лигасидаги ғалабага қанча олди?
Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди
Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади