
"Бинокор" россиялик икки хоккейчини ўз сафига қўшиб олди
- 5-июл 2019, 17:50
- Shahzod
- 1
- Қишки спорт турлари
Янги мавсум олдидан эса жамоа ўз сафига икки нафар россиялик хоккейчиларни ўз сафига қўшиб олди, дея хабар бермоқда shaiba.kz нашри. Булар Станислав Кевлин ва Егор Студёновлардир.
Маълумот учун, ҳужумчи амплуасида шайба сурадиган Кевлин бунга қадар Ёшлар хоккей лигаси (МХЛ)да фаолият олиб борадиган "Крилья Советов" клуби сафида 56 баҳсда иштирок этиб, 30 очко йиққан (9+21).
Ҳимоячи Студёнов эса ўтган мавсум Саратовнинг "Кристалл" жамоаси таркибида 22 баҳсда муз майдонига тушиб, 2 та шайба киритган ва яна тўрттасига ассистентлик қилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ