Бибисара Асаубаева 4-турни рамзий юриш билан бошлаб берди!
- 17-май, 21:20
- Bilolbek Imomov
- 0
- Шахмат
Уч карра жаҳон бўйича блиц чемпиони Бибисара Асаубайева Жавоҳир Синдаров ва Аниш Гири ўртасидаги партияда рамзий биринчи юришни амалга оширди ва шу тариқа "Super Chess Classic Romania" турнирининг 4-тур баҳсларига расман старт берилди.
Мазкур қарама-қаршилик турнинг энг марказий ва кутилган учрашувларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Чунки Жавоҳир Синдаров ҳозирги пайтда турнирнинг энг қизиқ ва формадор иштирокчиларидан бири бўлса, Аниш Гири дунё шахматидаги энг тажрибали ва хавфли гроссмейстерлардан бири ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ