Бернарду Силва “Сити”га ёқмайдиган гап айтди
- 30-март, 06:08
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва келажаги бўйича бир қарорга келди. Хосеп Гвардиола севимли шогирдининг жамоада қолишини истаётганига қарамай, португалиялик ҳужумкор футболчи жорий мавсум якунида жамоани тарк этади.
Журналист Марк Брус хабар беришича, футболчи шартномаси тугаши билан Манчестердан кетиш бўйича фикрини ўзгартирмайдиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, 31 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг якуний қарори ҳақида клуб раҳбариятига аллақачон хабар берган.
Силва 2017 йилдан буён “шаҳарликлар” сафида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Силванинг қиймати 27 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ