Бензема жароҳат олди
- 24-феврал, 13:31
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Ал-Ҳилол"нинг янги юлдуз футболчиси Карим Бензема жамоа машғулотлари пайтида сонидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Франциялик ҳужумчининг "Ал-Таавун"га қарши бўлажак ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Карим тез орада тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг аниқ тикланиш вақти аниқланади.
Бензема бу қишда "Ал-Иттиҳод"дан "Ал-Ҳилол"га кўчиб ўтди. 38 ёшли ҳужумчи янги жамоаси сафида учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ