
Бекзод Абдураҳмонов Олимпиада бронза медали учун курашади
- 6-август 2021, 08:18
- Ahmadbek Eshmatov
- 1
- Яккакурашлар
Эркин кураш бўйича -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган маҳоратли вакилимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун ўтиш босқичида Гвинея-Бисау вакили Аугусто Миданага қарши гиламга чиқди. 3 дақиқа 22 сония давом этган баҳсда вакилимиз 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва энди бронза учун қозоғистонлик Донияр Қайсановга қарши гиламга чиқади.
Маълумот учун, 2018 йилги Осиё ўйинлари финал баҳсида Бекзод Абдураҳмонов Донияр Қайсановни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ