Бекхэм: "Месси ҳали ҳам кўпроқ ютуқларга эришишни хоҳлайди"

Бекхэм: "Месси ҳали ҳам кўпроқ ютуқларга эришишни хоҳлайди"

  • 6-сентябр 2025, 19:01
  • 0
  • Футбол

"Интер Майами" президенти Дэвид Бекхэм 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 17-туридан ўрин олган Аргентина - Венесуэла (3:0) ўйинидан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди. Бу ўйин 38 ёшли Мессининг миллий жамоадаги сўнгги уй учрашуви бўлиши мумкин.

"Бетакрор инсон учун ўзига хос кеча. Ҳамма нарсага эришилди, лекин у ҳали ҳам кўпроқ нарсани хоҳлайди - ўзи учун эмас, балки ўз мамлакати учун. Бу оқшом Аргентина Леони муносиб тақдирлади. Табриклайман, Лео", - деб ёзди Бекхэм.

Месси Аргентина терма жамоаси сафида барча мусобақаларда 194 та ўйинда майдонга тушиб, 114 та гол ва 61 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ