
"Бавария"га мундиал кашфиётларидан бири бўлган Гвардиол керак эмас
- 22-декабр 2022, 15:45
- 0
- Футбол
"Бавария" клуби Хорватия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган Йошко Гвардиолни сотиб олмоқчи эмас. Бу ҳақда клуб спорт директори Хасан Салиҳамижич гапириб ўтди.
"Бизга бошқа марказий ҳимоячи керак эмас. Бу чизиқда ажойиб футболчиларимиз бор. Де Лигт, Эрнандес ва Упамекано топ даражадаги ҳимоячилар. Шунингдек, Йосип Станишич ҳам ўз ишининг устаси", - деди собиқ футболчи.
Аввалроқ, "Лейпциг" вакили Гвардиолнинг "Бавария" билан музокаралар ўтказаётгани тўғрисида хабарлар чиқаётганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ