“Бавария”да фақат битта ўйинчи норози!
- 27-феврал, 05:21
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Сенегаллик ҳужумчи Николас Жексон “Бавария”даги ҳолатидан норози. Bild нашри маълумотига кўра, у жамоада ўйин вақти камлигидан норози бўлаётган ягона футболчи ҳисобланади.
Жексоннинг хафалиги жамоа ичида сезилмоқда. Қолган футболчилар чекланган ролга кўникиб, кўпроқ ўйин вақтига эришишга ҳаракат қилмоқда ва таркибга кириш учун курашяпти.
“Бавария” Николас Жексонни 2025 йилнинг сентябрида “Челси”дан мавсум охиригача ижарага олиб, бу келишув доирасида 16 миллион евро тўлаган эди.
Мюнхенликларда ҳужумчини 65 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти ҳам бор. Бироқ “Бавария” раҳбарияти асосий таркибга кира олмаётган юлдузни қиммат нархга сотиб олишдан кўра, уни Лондонга қайтариб юборишни маъқул кўряпти.
Жорий мавсумда сенегаллик футболчи 22 ўйинда 5 гол урди ва 1 ассист қайд этди.