“Бавария” учрашувида ўйин фақат бир томонга бўлди
- 19-сентябр, 10:12
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Германия Бундеслигаси 4-туридан ўрин олган “Бавария” ва “Унион” ўртасидаги учрашув мюнхенликларнинг йирик ғалабаси билан якунланди. “Арена Мюнхен” стадионида бош ҳакам Беньямин Бранд бошқарувидаги баҳсда мезбонлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
18-дақиқада “Бавария” ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала ҳисобни очди. 39-дақиқада ҳужумчи Ҳарри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, мюнхенликларнинг устунлигини оширди. Бу Кейннинг Бундеслигадаги 100-голи бўлди.
Орадан тўрт дақиқа ўтиб, ярим ҳимоячи Майкл Олисе ҳисобни йириклаштирди. 54-дақиқада Ҳарри Кейн дубль қайд этди. 70-дақиқада “Бавария” ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари гол урди.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида Майкл Олисе яна иккита тўп киритиб, хет-трик қайд этди ва якуний ҳисобни ўрнатди.
Бундеслигада тўртта учрашувдан сўнг “Бавария” 10 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. “Унион” 1 очко билан 16-ўринда.
Кейинги учрашувда “Бавария” 10 октябрь куни сафарда “Аугсбург”га қарши ўйнайди. “Унион” эса шу куни ўз майдонида “Эльферсберг”ни қабул қилади.