"Бавария" Левандовски қаҳрамонлик кўрсатган ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритди!
- 17-декабр 2020, 02:27
- 0
- Футбол
Германия Бундеслигаси 12-туридан ўрин олган "Бавария" - "Вольфсбург" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб, 5-дақиқада "Вольфсбург" ҳисобни очган бўлса, 1-тайм сўнгида Левандовски гол уриб ҳисобни тенглаштирди ва таймни дуранг билан якунланишига сабабчи бўлди. Шунингдек, польшалик юлдуз 2-бўлим бошида дубль қайд этиб, жамоасининг ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади.
Ўйин "Бавария"нинг иродали ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг, мюнхенликлар очколари сонини 27 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. 1-ўринни эса, 28 очко тўплаган ва бу турда "Кёльн"ни 4:0 ҳисобида енгган "Байер" эгаллаб турибди.
{game}3399871{/game}
{online}3399871{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ