"Бавария" ҳужумчисини "Милан" нишонга олди
- Бугун, 19:40
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Бавария" сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келаётган "Челси" футболчиси Николас Жексон фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Corriere Della Sport" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, Мюнхен клуби сенегаллик футболчиси сотиб олмоқчи эмас. Ҳозирда футболчининг хизматларига "Милан" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Италия клуби форвардни ёзда сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштиряпти.
Ҳозирда 24 ёшли футболчининг трансфер бозоридаги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Жексон немис клуби сафига ёзда ижара асосида келиб қўшилган эди. Бу мавсум ҳужумчи "Бавария" сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритган ва 3 та голли узатма амалга оширган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ