“Бавария”: Бир имзо билан энг кўп маош оладиган юлдузга айланасан!
- 5-октябр, 10:51
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Мюнхеннинг «Бавария» клуби француз вингери Майкл Олисе билан молиявий шартлари яхшиланган янги шартнома тузишни режалаштирмоқда. Германия гранди раҳбарияти футболчини шартномасини узайтиришга кўндириш учун уни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Footmercato хабар берди.
Манба маълумотига кўра, француз футболчисининг янги маоши Харри Кейн ва Жамол Мусиаланинг маошидан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил апрель ойидаги маълумотларга кўра, инглиз ҳужумчиси ва германиялик ярим ҳимоячи солиқлардан олдин ойига тахминан 2,1 миллион евро маош олган. Олисeнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.
Футболчи томонидан жавоб тариқасида янги шартномага катта миқдордаги товон пули банди киритилиши мумкин. Бундай банд амалдаги келишувда мавжуд эмас. «Бавария»нинг футболчи келажагини кафолатлаш истаги унинг юқори самарадорлиги билан боғлиқ: ўтган мавсумда Майкл Олисе барча турнирларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.