“Барселона” ўз майдонидаги "Эл-класико"ларда ютқазмаяпти
- 11-май, 04:45
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Барселона" ўз майдонида "Реал Мадрид"га қарши ўйинларда муваффақиятли сериясини давом эттирмоқда.
Каталонияликлар Ла Лиганинг 35-турида мадридликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтди.
Маълумот учун, “Барселона”нинг ўз майдонида “Реал”дан охирги мағлубияти 2023 йил 28 октябрь санасида қайд этилган эди. Ўша баҳсда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва Жуд Беллингем дубль муаллифи бўлганди.
Шу тариқа, Ханси Флик шогирдлари 91 очко билан Испания чемпионлигини муддатидан аввал расман қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ