"Барселона" машғулотларда жароҳат олган футболчиси бўйича баёнот берди

"Барселона" машғулотларда жароҳат олган футболчиси бўйича баёнот берди

  • 30-август 2025, 14:47
  • 0
  • Футбол

"Барселона" Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жамоа ярим ҳимоячиси Гавининг ўнг тиззасида маълум муаммолар борлиги ҳақида маълум қилди. 21 ёшли футболчи 31 август, якшанба куни бўлиб ўтадиган Испания чемпионати 3-туридан ўрин олган "Райо Валекано"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Аввалроқ, Гави тиззасидаги ноқулайлик туфайли "кўк-анорранглилар"нинг жума кунги машғулотларини муддатидан олдин якунлагани ҳақида хабар берган эдик. Таъкидланишича, ярим ҳимоячи 2023 йилдаги каби оёғидаги хочсимон боғламларни узган бўлиши мумкин.

Гави жорий мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 60 млн еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ