
"Барселона" ҳимоячиси француз клуби билан шартнома имзолади
- 6-июл 2019, 10:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Серхи Паленсия "Сент-Этьен" билан шартнома имзолади.
Берилган маълумотларга қараганда 23 ёшли футболчининг трансфери француз клубига жами 3 млн еврога тушган. Шундан 1 миллиони бонус ҳисобида тўлаб берилади. Паленсиянинг ўзи эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.
Таъкидлаш керакки, Паленсия учун Франция чемпионати бегона эмас. Боиси, у ўтган мавсумни “Бордо” сафида ижарада ўтказди ва 31та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ