
“Барселона” Гавининг жароҳати сабаб пул ишлаб олди
- 12-октябр 2024, 18:15
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” ярим ҳимоячиси Пабло Гави ўтган йилнинг ноябрь ойига тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Ҳозирда футболчи “кўк-анорранглилар” сафига қайтишга яқин турибди.
Гави Испания терма жамоаси билан ўйинда жароҳат олган ва Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" ФИФАнинг клубларни ҳимоя қилиш дастури доирасида олинган жароҳатлар учун жами 6 миллион евродан кўпроқ пул олади. Католонияликлар аллақачон ФИФАдан 4,6 миллион евро олган, бу эса клубнинг 2023/2024 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботида акс этган. Қолган 1,6 миллион пул ўз вақтида тўланади ва 2024/2025 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботга киритилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ