“Барса”ни рад этадиган ўйинчи ҳам бор экан

“Барса”ни рад этадиган ўйинчи ҳам бор экан

  • 17-октябр 2022, 09:30
  • 0
  • Футбол

“Челси” ярим ҳимоячиси Жоржиньо “Барселона”га ўтмайдиган бўлди.

Каталония клуби марказий ярим  ҳимоячининг шартномаси якунланаётганидан фойдаланиб, уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

Бироқ, Жоржиньонинг режаси ўзгарди ва у “аристократлар” сафида қолишни маъқул кўрмоқда. Футболчининг агенти Жоау Сантос “Челси” билан янги битим бўйича музокара олиб борилаётганини тасдиқлади.

Масала июнь ойида ҳал бўлади. Биз “Челси”да қолиш йўналишида ҳаракат қиляпмиз, - деди Жоау Сантос.

Италиялик Жоржиньо “Верона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. А Серияда “Наполи” шарафини ҳам ҳимоя қилган ва 2018 йили 57 миллион евро эвазига “Челси”га кўчиб ўтган эди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ