"Барса": Қари бўлса ҳам Виржил ван Дейкни оламиз!

"Барса": Қари бўлса ҳам Виржил ван Дейкни оламиз!

«Ливерпуль» жамоаси марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Toskills Sports UK нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, голландиялик футболчига «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби уни 2027 йил ёзида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти. Бу вариант Виржил ван Дейк «Ливерпуль» билан янги шартнома имзоламаган тақдирда амалга ошиши мумкин.

Жорий мавсумда Вирджил ван Дейк «Ливерпул» таркибида 9 та ўйин ўтказди. У бу баҳсларда гол ёки голли пас билан ажралиб тушмаган. Голландия терма жамоаси сардоридан бири бўлган Вирджил ван Дейк 2018 йилдан буён «қизиллар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ