“Барса” ўзи кетказган ҳужумчини қайтарадиган бўлди
- 8-апрел, 08:41
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Барселона” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Каталонияликлар Ла Лигада “Бетис” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумкор футболчи Абде Эззалзулини трансфер нишонлари рўйхатига киритди.
ESPN журналистлари маълумотига кўра, “Барселона” раҳбарияти 24 ёшли футболчи ҳужум чизиғини кучайтиришга қодир ва жамоа ўйин услубига мослаша олади, деб ҳисобламоқда.
Чунки аввал бу футболчи “Барселона” асосий жамоасида 14 та учрашувда иштирок этган ва клуб уни 2023 йилнинг ёзида 7,5 миллион евро эвазига “Бетис”га трансфер қилган.
Ушбу трансферда “Барселона” футболчининг келажакдаги сотувидан 20 фоиз улушни сақлаб қолган.
Таъкидлаш лозимки, “Барселона” жорий мавсумдан кейин ҳужум чизиғини қайта тузишни режалаштирмоқда ва камида икки футболчини олишни мақсад қилган.
Эззалзули “Бетис»” сафида 117 ўйинда 23 та гол урган ва экспертлар томонидан унинг тезлиги, техникаси ва рақибни алдаб ўтиш қобилияти алоҳида эътироф этилади.