"Барса" ҳимоячи трансфери бўйича музокара бошлади
- 18-октябр, 11:42
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Бетис» марказий ҳимоячиси Натаннинг фаолияти «Барселона»да давом этиши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, «Барселона» 25 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олишни режалаштирган. Қайд этилишича, каталонияликлар спорт директори Деку аллақачон Натаннинг агенти билан бевосита музокараларни бошлаб юборган. Потенциал келишув қиймати 45 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда Натан барча мусобақалар доирасида тўққизта ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урishga муваффақ бўлган.
Ҳимоячининг амалдаги шартномаси «Бетис» билан 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари бразилиялик футболчини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Аввалроқ Деку ва Флик «Барселона»нинг трансфер сиёсати борасида умумий қарорга кела олмаётгани ҳақида хабар берилган эди.