"Барса"га жўнатиб юборамиз! "Ливерпуль" Арауходан воз кечади
- 16-октябр, 15:43
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Ливерпуль» сафида ижара асосида тўп суриб келаётган Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси Рональд Араухонинг «Барселона»дан тўлиқ сотиб олиниши эҳтимоли жуда паст экани маълум қилинмоқда.
«Ливерпуль» фаолиятини яқиндан ёритиб борадиган журналист Дэвид Линчнинг таъкидлашича, мавсум якунида клуб Араухонинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш режасини кўриб чиқмаяпти. У Anfield Index каналидаги суҳбатида «Барселона» белгилаган 55 миллион евро миқдоридаги трансфер нархи «Ливерпуль» учун жуда юқори эканини айтди.
Линчнинг сўзларига кўра, мерсисайд клуби одатда бундай катта маблағларни ёши каттароқ футболчиларга сарфламайди. Шу боисдан, маълум қилинишича, «қизиллар» Араухога ўрнини босадиган янги ҳимоячи излашни бошлаб юборган.
Жорий мавсумда Рональд Араухо барча мусобақалар доирасида тўққизта ўйинда майдонга тушди, бир бор гол урди ва бир марта голли узатма муаллифига айланди.