“Барса” билан тўқнашувда ўзини кўрсатган Винисиус ўз фикрларини айтди

“Барса” билан тўқнашувда ўзини кўрсатган Винисиус ўз фикрларини айтди

  • 27-октябр 2025, 10:21
  • 0
  • Футбол

“Реал”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган “эл-класико”да аввалига бош мураббий Хаби Алонсога қўл бермаган, кейин “Барса” футболчиси Ламин Ямал билан можарога борган Винисиус Жуниор ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Реал”нинг барча мухлисларига бизни қизғин қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорлик билдираман.

“Эл-класико” ҳар доим турли воқеалар ва ҳиссиётларга тўла ўтади. Бу майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам юз беради. Биз хотиржам бўлишга ҳаракат қиламиз, лекин буни ҳар доим ҳам уддалаб бўлмайди.

Мақсадимиз – бировни, ўйинчи ёки фанатларни хафа қилиш эмас. Биз майдонга ўз клубимиз шарафини ҳимоя қилиш учун чиқамиз. Бу гал ҳам худди шундай бўлди, - деди Винисиус Жуниор.

Бразилиялик футболчи 72-дақиқада захирага олинганида бош мураббий Хаби Алонсонинг қўлини сиқиб қўйишга ярамади. Учрашув давомида Ламин Ямалга “гап отган” Винисиус баҳсдан кейин каталониялик футболчи билан тортишиб кетди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ