“Барса” 111 йиллик натижа қайд этди
- 17-сентябр, 14:28
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” 111 йил ичида илк бор мавсумни барча расмий турнирларда кетма-кет етти ғалаба билан бошлади.
Каталонияликларга сўнгги марта бундай натижага 1915/1916 йилги мавсумда эришиш насиб қилган. Ўшанда ҳам Жек Гринвелл бошчилигидаги жамоа мавсумдаги дастлабки етти учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 44 та гол урган.
Бу ҳақда MisterChip X ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида хабар берди.
“Барселона” сўнгги учрашувида Испания чемпионатининг 6-турида “Расинг”ни 7:2 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди.
Испания чемпионатидаги олти учрашувдан кейин “Барселона” 18 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. “Расинг” етти очко билан 12-ўринда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ