Бадиий гимнастика. Тошкентда Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- 10-апрел, 14:46
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Бугун пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бошланди. Бу йилги беллашувларда дунёнинг 39 мамлакатидан 150 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишча, беллашувларда Тахмина Икромова ҳамда Лола Жўраева яккалик, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова, Эвелина Аталянс, Ясмина Мкртичева, Юлия Валеватая ҳамда Самира Аҳмедова гуруҳ машқи дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Регламентга кўра, бугун барча йўналишларда саралаш баҳслари ва кечки дастурда тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ