Бадиий гимнастика. Ўзбекистон бронза медалига эга
- 31-март, 20:58
- Javohir Malikov
- 0
- Гимнастика
Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқи дастурида 1 та бронза медалига эгалик қилди. Қизларимиз ушбу муваффақиятга 5 та тўп билан машқ йўналишида эришди.
Жаҳон кубоги босқичи. 5 та тўп билан машқ:
1. Хитой – 27.250
2. Нейтрал спортчилар (Россия) – 27.200
3. Ўзбекистон – 25.350
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ