Бадиий гимнастика. Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум
- 10-август, 12:51
- Javohir Malikov
- 0
- Гимнастика
Германиянинг Франкфурт шаҳрида 12–16 август кунлари бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини яккалик дастурида Тахмина Икромова, гуруҳ дастурида Мумтозабону Исхоқзода, Эвелина Аталянтс, Амалия Мамедова, Ясмина Мкртичева, Тамила Зиганшина, Юлия Валеватая ҳимоя қилади.
Дунё биринчилигида 7 нафар спортчимиз совринли ўринлар ва Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ