
Азим Аҳмедов: "Яхши жамоага рақиб бўлдик"
- 29-декабр 2023, 16:28
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Хабарингиз бор, 28 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Қуръа натижасига кўра, нимчорак финалда жамоамизга Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби рақиб бўлди.
Қуръа борасида “Навбаҳор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
- Менимча, қуръа натижасига кўра, яхши жамоага рақиб бўлдик, деб ўйлайман. Худо ҳоҳласа, наманганлик мухлислар яна бир маротаба футбол юлдузларини кўриб, хурсанд бўладиган бўлишди ва “Ал-Иттиҳод” рақиб бўлганлигидан қувонишди. Уларнинг хурсандчиликлари эса бизни доим қувонтиради, - деди Азимжон Аҳмедов.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ