
Аёллар футболи. Терма жамоамиз Париж Олимпиадаси йўлланмаси учун юришини бошлайди
- 2-апрел 2023, 12:09
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Аёллар футболи бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи саралаш мусобақалари старт олмоқда. 5-11 апрель кунлари Тошкент Осиё қитъасида 1-босқичдан ўрин олган “А” гуруҳи баҳсларига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоси Бутан, Шарқий Тимор ва Иордания жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Жамоамизнинг ўйинлар тақвими қуйидагича:
5 апрель: Ўзбекистон - Бутан
8 апрель: Ўзбекистон - Шарқий Тимор
11 апрель: Ўзбекистон - Иордания

Терма жамомиз иштирокидаги барча учрашувлар “Пахтакор” стадионида ўтади. Ўйинлар вақти соат 17:00 га белгиланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ