Ҳамюртимиз Асал Салимова Франциянинг Мон-де-Марсан шаҳрида бўлиб ўтган “22e Open International de Noël de Mont-de-Marsan” халқаро шахмат турнирида аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади.
Мазкур турнир жорий йилнинг 26–30 декабрь кунлари Auberge Landaise мажмуасида ташкил этилди. Мусобақа 9 раунддан иборат бўлиб, вақт назорати 1 соат 30 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 сония қўшимча билан ўтказилди.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 5 500 еврoни ташкил этди. Ғолибга 1 000 еврo миқдорида мукофот топширилди.